Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор лойиҳаси билан Миллий гвардия органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш кўрсатилган.
Низом орқали Миллий гвардия органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси тўлаш миқдори ва тартиби белгилаб берилган.
Унга кўра, пул компенсацияси (коммунал тўловлар бундан мустасно) Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўланади.
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ходимни ўзини ҳисобга олмаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари
50 фоизга оширилади. Бунда ходимнинг хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота – оналари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.