2021-йил 10-13-март кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси биносида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув давомида Тожикистон Республикасининг ушбу ташкилотдаги амалдаги раислиги даврида ШҲТнинг асосий тадбирларига тайёргарлик жараёни ҳамда 2021-йил сентябр ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши давомида тасдиқлаш учун тақдим этилиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан 2020-йилги ШҲТ саммитида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш ва Ташкилотнинг фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилади.