АсосийJamiyat

Юнусобод туманида ХУЖМШ раҳбари коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни "еб юборди"

'Юнусобод туманида  ХУЖМШ раҳбари коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни  "еб юборди"'ning rasmi

Юнусобод туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган ХУЖМШ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Қ.” ХУЖМШ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ва жорий йилнинг февраль ойига қадар уй-жой мулкдорларидан бадал тўлови, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминоти ҳамда автотураргоҳ учун ундирилган 288,3 млн сўмни банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар