АсосийJamiyat

7 марта қоида бузган ҳайдовчи жазоланди

'7 марта қоида бузган ҳайдовчи жазоланди'ning rasmi

7 марта қоида бузган хайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси хабар берди.

Бюронинг М.Улуғбек туман бўлими иши юритувида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБ томонидан қарздор У.Бердиевадан давлат фойдасига бўлим иш юритувга келиб тушган жами 7 та  қоидабузилишидан  2.676.000 сўмлик маъмурий жарималар ундириш тўғрисидаги, ҳамда  Миробод тумани Маъмурий судининг 23.11.2020 йилдаги қарорига асосан, қарздор У.Бердиевадан ундирувчи Е.Цзен фойдасига 4.244.738 сўм автотранспорт натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ижро варақалар ижросини таъминлаш мақсадида, бўлим давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган. 

Қарздор ихтиёрий муддатда маъмурий жарима суммаси ва ундирувчига етказилган зарар пулларини ўз вақтида тўламаган. Қарздор У.Бердиева бўлим давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, хеч қандай узрли сабабларни кўрсатмасдан ижро ҳаракатларини бажаришга қаршилик кўрсатиб келган.  

Шу сабабли, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан Қонуннинг 82-моддасига асосан, энг кам ойлик иш ҳақининг ўн беш баробари миқдорида жарима тайинланган. Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра, қарздор У.Бердиеванинг номида мулкий хуқуқ асосида “МАТИЗ БЕСТ” автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, бўлим давлат ижрочиси З.Иноятова томонидан жами 6.920.738 сўмлик қарздорликни қоплаш мақсадида хатланиб, жарима майдончасига қўйилди.

    Бошқа янгиликлар