Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған "Aккую" AЭСининг учинчи энергия блокини қуришни бошлади, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.
"Бу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш, энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқади, кўп қиррали Россия-Туркия шериклигини янада ривожлантиришга ёрдам беради", деди Путин.
Туркия республикаси раҳбари атом электр станциясининг тўртинчи энергия блокини қуриш келаси йили, 2022 йилда бошланишини таъкидлади.






