АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг учта вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистоннинг учта вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво булутли, баъзида очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 12-14° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқдан кўтарилмайди.

    Бошқа янгиликлар