АсосийJamiyat

2021-2022-ўқув йили учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

'2021-2022-ўқув йили учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Узбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича, Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёнининг 8-иловасига кўра, бу йилги абитуриентлар аввалроқ тахмин қилинганидек, 5 та фандан имтиҳон топширади ва жами 105 та сволни ишлашлари керак бўлади. Уларнинг тўплаши мумкин бўлган максимал балли 280,5 баллни ташкил этмоқда. 

Шунингдек:

* Абитуриентлар учун 3 та фан мажбурий ҳисобланади. 

* Максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 94,5 балл. Шундан:

- она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – жами 15 та савол, тўғри жавоб учун -  2,1 балл. Максимал балл - 31, 5.

- Математика – жами 15 та савол, тўғри жавоб учун - 2,1 балл. Максимал балл - 31, 5.

- Ўзбекистон тарихи – жами 15 та савол, тўғри жавоб учун - 2,1 балл. Максимал балл - 31, 5.

Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан саволларидан максимал тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл. Шунда:

- 1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун - 3,1 балл. Максимал балл - 93.

- 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун - 3,1 балл. Максимал балл - 93.

Фанлар ва йўналишлар бўйича батафсил қўйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар