Кеча, 10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси Ш.Руставели кўчасида "Nexia-3" ва "Spark" русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда батафсил маълумот тақдим этган ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган "Nexia-3" ҳамда ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган "Spark" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида ёнғин юзага келган.
Тўқнашув натижасида, "Spark" автомобили ҳайдовчиси А.Т. ва йўловчи Ш.Х.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ФВВ Ахборот хизмати хабарига кўра эса воқеада жабрланганлар йўқ, чунки ҳайдовчилар ўз вақтида машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган, дейилади.
Бир неча дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган. Ёнғин уч дақиқадан камроқ вақт ичида бартараф этилган.






