2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80347 (+79) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-2 нафари Андижон вилоятида,
-1 нафари Фарғона вилоятида,
-5 нафари Тошкент вилоятида,
-71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
-Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
-Тошкент вилоятида 13 нафар,
-Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79051 (+57) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 674 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслати ўтамиз, яқин ойлар ичида Ўзбекистонда коронавирусдан кассаланиш кўрсаткичи расмий статистикада 30-40 нафар оралиғини ташкил этаётган эди. Куни кеча, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ҳам мамлакатимизда ҳар куни 20-40 кишида коронавирус аниқланаётганини қайд этган.
Мавзуга доир:
Дунёда коронавирус билан касалланиш яна ўсиб бормоқда — ЖССТ






