АсосийJamiyat

"3 мингдан зиёд кам таъминланган оиланинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланади" – "Маҳалла" жамғармаси

'"3 мингдан зиёд кам таъминланган оиланинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланади" – "Маҳалла" жамғармаси'ning rasmi

Буҳақда АОКАда ташкил этилган  матбуот анжуманида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди мутасаддилари маълум қилди.

«Наврўз байрами арафасида 13 март куни «Обод ва кўркам маҳаллам» умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар давомида 10 минг гектарга яқин ер-майдонларни ободонлаштириш, 5 минг километрга яқин ариқ ва лотокни тозалаш, 9000 дан ортиқ қабристон ва 860 га яқин зиёратгоҳни ободонлаштириш режалаштирилган.

500 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади. Шунингдек, маҳаллаларда гул кўчатларини ўтқазиш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш режалаштирилган.

Ҳашар кунлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мурувват ёрдамлари кўрсатилади. Жумладан, 3 мингдан зиёд кам таъминланган оиланинг 30 минг кв.метрга яқин уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланади. Шунингдек, «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида ногиронлар, ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда ёрдамга муҳтож фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилмоқда», дейди мутасадди.

 

    Бошқа янгиликлар