АсосийJinoyat

Андижонда 19 ёшли йигит таниш қизини калтаклаб, таҳқирлаб, сочларини қирқиб ташлади

'Андижонда 19 ёшли йигит таниш қизини калтаклаб, таҳқирлаб, сочларини қирқиб ташлади'ning rasmi

2021 йилнинг 21 февраль куни соат 3:00 ларда 19 ёшли Амирбек Ғ., Хонобод шаҳри Бунёдкор МФЙ., ҳудудида ўзининг таниши 21 ёшли Сайёра Қ.,га нисбатан зўрлик ишлатиб, уни таҳқирлаб, ҳақорат қилиб, қайчи билан сочларини қирқиб нархи 1.350.000 сўмлик “Samsung A 10S”  русумли уяли телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Амирбек Ғ.,дан уяли телефон аппарат ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Амирбек Ғ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар