1

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби Амирлиги валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди

ЖАМИЯТ 11.03.2021, 15:56
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Абу-Даби Амирлиги валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Абу-Даби валиаҳдини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, дўст Амирликлар халқига фаровонлик, муваффақиятлар ва равнақ тилади.

Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширилган олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, молия, инфратузилма йўналишларида йирик қўшма лойиҳаларни, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги қатор муҳим дастурларни амалга оширишни давом эттириш муҳим экан таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1