АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида катта миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

'Тошкент вилоятида катта миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5 000 дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 000 АҚШ долларига, худди шундай Янгийўл туманида фуқаро И.И. 8 000 дона “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Н. ва И.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар