АсосийJamiyat

“Давлат хизматлари сайл”ларига старт берилди!

'“Давлат хизматлари сайл”ларига старт берилди!'ning rasmi

Давлат Хизматлари Агентлиги “Давлат хизматлари сайл”ларига старт берди!

Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, бу сафарги тадбирларимиз вилоят марказларида эмас, балки чекка ҳудудларда ташкил этилиши режалаштирилган.  

Илк “Давлат хизматлари сайли” Бухоро вилояти Қоракўл туманида ташкил этилади!

Тадбир 12 март куни соат 10:00 да Қоракўл тумани Маданият маркази ёнида бўлиб ўтади.  

 Сайлда “Ўзимиз келдик” акцияси доирасида аҳолига сайёр давлат хизматларини, яъни заруратга кўра ўша ернинг ўзида кўрсатиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоракўл тумани Халқ қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман адлия бўлими, нотариус, “Мадад” ННТ мутасаддилари томонидан ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларни кўриш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилади.

Сайл дастуридан хушовоз хонандалар ижросидаги концерт, бадиий чиқишлар, саҳналаштирилган театр томошалари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўрин олган.

Сайлда “Сиз давлат хизматлари ҳақида нималарни биласиз?” викторинаси ва “Давлат хизматлари мен учун” расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Барчани “Давлат хизматлари сайлларида" кутиб қоламиз!

    Бошқа янгиликлар