АсосийJamiyat

"Суперкелинчак" фильми режиссёри Баҳром Ёқубов вафот этди

'"Суперкелинчак" фильми режиссёри Баҳром Ёқубов вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистонда таниқли режиссёр Баҳром Яқубов кеча, 11 март куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро ўзининг "facebook"даги саҳифаси орқали маълум қилди. 

"Охирги фильмни ҳам кўриш насиб этмади... Биз сиздан розимиз, алвидо" деб ёзиб қолдирган Шоҳира Хамро.

Маълумот учун: Баҳром Яқубов 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 

У «Суперкелинчак», «Бахт учун миллион», «О, Марям, Марям», «Жодугар», «Ёндиради, куйдиради», «Фотима ва Зуҳра», «Мажруҳ», «Суғдиёна», «Ичкуёв»,   каби фильмлар режиссёри. 

Биз ҳам таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этамиз.

    Бошқа янгиликлар