Бу ҳақда бўлиб ўтаётган Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди.
— Афсуски, ички ишлар органлари ходимлари орасида ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган, ҳаттоки жиноятга қўл урганлари ҳам йўқ эмас. Шу боис уларни ўқитиш касбга тайёрлаш бўйича яхши механзмлар бўйича ишлаяпмиз.
Илгари тизимга кўчадан, етарли малака ва тайёргарликка эга бўлмаган ходимлар ҳам ишга олинар эди. Ҳозирги кунда эса бу амалиётга чек қўйилган. Уларнинг ўрнига ҳудудлардаги 14та лицейларимиз ҳамда Темурбеклар мактабини тугатаётган йигит-қизларни ишга қабул қиляпмиз. Чунки улар уч йил форма кийган, етарли билим ва тажрибаларга эга ходим бўлиб етишиб чиқмоқдалар.
️2020 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 134та жиноят содир этилган, унинг 27та ҳолати ўлим билан боғлиқ. Қолган 107та ҳолатда мансаб ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш, порахўрлик, фирибгарлик каби ҳолатлар аниқланди. Уларга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар бериляпти.