Тошкент шаҳрида Автосалондан 15 кун ичида “Lacetti-Gentra” русумли автотранспорт воситасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.Н. фуқаро Д.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳридаги автосалонларнинг биридан “Lacetti-Gentra” автомашинасини 15 кун ичида олиб чиқиб беришга ишонтириб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






