Голландиялик дизайнер Марианна де Гроот гуруч қоғозидан биологик парчаланадиган ниқоб яратди.
Уни ишлатиб бўлгач, ерга кўмиб қўйсангиз, гуллар ўсиб чиқади.
Ниқобга Marie Bee Bloom номи берилди.
Мазкур ниқоб учун гуруч, сув ва табиий крахмал аралашмасидан тайёрланган материалдан фойдаланилади. Ваҳоланки ҳозирги вақтда кўпчилик ниқоблар микропластикаларни ўз ичига олган пластик толалардан тайёрланади.
Ниқоб қисмлари бир-бирига картошка крахмали ёрдамида "ёпиштирилган".