Транспорт воситаларини божхона назоратини четлаб юртимизга олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда, дея хаар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Янгиқўрғон тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “ЗилММЗ-45021” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Текширув давомида умумий қиймати 70 миллион сўмлик юк автомашинасига тегишли ҳужжатлар автомашинанинг идентификацион белгиларига тўғри келмаслиги ҳамда қўшни мамлакатдан ноқонуний тарзда олиб кирилганлиги аниқланди.
Буни қарангки, қонунбузар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини чалғитиш мақсадида автотранспорт воситасини сохта ҳужжатлар асосида бошқариб келаётган экан.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






