АсосийJamiyat

Транспорт вазирлиги Самарқанд кўчаларидаги тадқиқотчилар юзасидан маълумот берди

'Транспорт вазирлиги Самарқанд кўчаларидаги тадқиқотчилар юзасидан маълумот берди'ning rasmi

Бугунги кунда Самарқанд шаҳри ва унинг атрофида транспорт ва йўловчилар оқимини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларга Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Жиззах политехника институти докторант ва магистрантлари жалб этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, улар ўз тадқиқот ишлари давомида турли техник ускуналар фото-видео камералар ва планшетлардан фойдаланишмоқда. Ушбу жараёнлардан бехабар бўлган айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари  томонидан вазиятни нотўғри талқин қилиб, ҳақиқатдан йироқ бўлган ёлғон ахборотлар тарқалмоқда.

"Тадқиқот ишлари давомида автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ вазиятлар тасвирга олинмаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Фото-видео камералар ва планшетлар ёрдамида ёзиб олинган маълумотлар фақатгина мастер режа тадқиқотлари доирасида фойдаланилади",–дейилади вазирлик маълумотида. 

Олиб борилаётган тадқиқот ишларининг мақсади Самарқанд шаҳри транспорт тизимини истиқболли ривожлантириш мастер режасини ишлаб чиқишдан иборат.

Самарқанд шаҳри транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, жамоат транспорти фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган жараёнларнинг ҳар бир босқичини бевосита кузатиб бориш мумкин.

Бошқа янгиликлар