1

Япониянинг НҲК телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида кўрсатув намойиш этилди

ЖАМИЯТ 12.03.2021, 17:50
Теглар: Япония, Ўзбектуризм, япониялик
Япониянинг НҲК телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида кўрсатув намойиш этилди

Япониянинг "НҲК" телерадиокомпанияси "Дунё ажойиботларга тўла" сайёҳлик дастури доирасида Ўзбекистонга бағишланган махсус телевизион дастурни намойиш этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди. 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Япония-Ўзбекистон дўстлик ассоциацияси кўмагида амалга оширилди.

Япон халқи орасида жуда машҳур бўлган ушбу теледастурда таниқли япон актёри Рёҳеи Сузуки, машҳур қўшиқчи ЖУЖУ, шунингдек, ўзбекистонлик оила Обиджон Ҳакимов ва унинг рафиқаси - япониялик Кана Мори иштирок этди. Теледастур намойишидан сўнг у ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинди. 

НҲК вакилларининг сўзларига кўра, шоу дастури Япония аҳолисида катта таассурот қолдирди. "Буюк ипак йўлининг мафтункор мамлакати" деб номланган ярим соатли дастурда Япония жамоатчилиги Самарқанд, Бухоро, Хива ва Фарғона шаҳарларининг сайёҳлик салоҳияти ва тарихий обидалари билан таништирилди. Шу билан бирга, япон томошабинларига ўзбек халқининг бой маданияти, қадимий тарихи, меҳмондўстлиги ва кундалик ҳаёти ҳақидаги ранг-баранг лавҳалар кўрсатилди. 

Ўзбекистонга келин бўлган япон қизи Кана Мори ушбу шаҳарларга ташрифи давомида ҳар бир ҳудуднинг "ташриф қоғози" бўлган халқ амалий санъати буюмлари уни қизиқтириб қўйганини маълум қилди. Масалан, Бухорога саёҳат пайтида лайлак шаклидаги қайчи тайёрланадиган устахонага ташриф буюришди. Марғилонда Икат маркази мавжуд бўлиб, улардан дунё дизайнерлари ва машҳур брендлар фойдаланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хива шаҳрида улар палов учун махсус лаган тайёрлаш санъати ва анъаналари билан танишишди. 

Япониялик журналистлар ўзларини қизиқтирган ноёб маҳсулотлар ҳақида ҳам сўзлаб беришди. Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган юртимиз элларни бир-бирига боғлаб, Шарқу Ғарб ўртасида савдо-сотиқ маркази вазифасини ўтагани, савдо карвонлари атласу адрас каби анвойи матолар билан бирга қўл меҳнати орқали яратилган ипак матоларни ҳам бир ўлкадан бошқасига ташигани, бу савдо- сотиқ замирида албатта дўстлик ва биродарлик муҳим мезон саналганини такидлашди. Кўрсатув сўнгида ўзбек маданияти муҳитини ҳис қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тавсия этилди. Япония телерадиокомпанияси ходимларининг сўзларига кўра, Япония аҳолиси НҲКънинг Тwиттер ва Инстаграм саҳифаларида трансляция тўғрисида жуда кўп ижобий шарҳлар қолдиришган. Уларнинг сўзларига кўра, компания илгари бошқа давлатлар ҳақида кўплаб шунга ўхшаш дастурларни намойиш этган эди, аммо Ўзбекистон ҳақидаги дастур анча катта муҳокамага сабаб бўлди. 

Шарҳлар

Японияда нилуфарнинг янги тури аниқланди

02.05.2024, 17:41

Киото университети ва ОсакаМетрополитан университети ботаниклари япон нилуфарининг янги турини аниқлашди. Унга Lilium pacificum илмий номи берилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Lilium pacificum Хонсюнинг Тинч океанига қараган қирғоқ ҳудудларида ўсади. Гулнинг ғайриоддий хусусияти бор...
Японияда иккита вертолёт ҳалокатга учради

21.04.2024, 18:30

Японияда иккита вертолёт ҳалокатга учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда zamon.uz маълум қилди.Вертолётлар Токиодан 600 км жанубда жойлашган Изу ороллари ҳудудида патруль ўқув машғулотларида қатнашган.Ҳар...
Япония Афғонистонга 106 млн долларлик ёрдам юборди

12.12.2022, 21:45

Толибон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттаки Япония ҳукуматига ўз мамлакатига кўрсатган 100 миллион доллардан ортиқ ёрдам учун миннатдорчилик билдирди, дея ёзмоқда "zamon.uz".Маълум қилинишича, Ташқи...
Япония императори Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги орден билан мукофотлади

22.11.2022, 13:21

Япония императори Ўзбекистон ҳукумати аъзосини олий даражадаги ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Токиодаги Император саройида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1