1

Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш бўйича низом тасдиқланди

ЖАМИЯТ 12.03.2021, 18:15
Теглар: Тошкент вилояти ҳокими
Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш бўйича низом тасдиқланди

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти, “Ҳудудгаз Тошкент” ГТФ билан биргаликда турар жойлар, шу жумладан кўп квартирали уйлардаги жисмоний шахслар томонидан газдан фойдаланишда белгиланган хавфсизлик коидаларига риоя этилиши ҳолатларини ўз ваколатлари доирасида тизимли ўрганиш ҳамда аниқланган муаммо ва носозликларни бартараф этиш чораларини кўриб чиқади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги “Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўгрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 64-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими в.б. Д.Ҳидоятов №111-сонли қарорни имзолади.

Хабарда айтилишича, кўп квартирали уйларда маиший эҳтиёж учун табиий ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газдан фойдаланиш ускунаси ва жиҳозлари белгиланган муддатларда техник тафтишдан ўтказилади ҳамда уларга профилактик хизмат кўрсатилади.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўради, шу жумладан бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясини тузиш юзасидан таклифларни тегишлигича шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят ҳокимлигига киритади.

Бунда, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссияси:

уч нафаргача шахслар (шу жумладан, учинчи шахсни ҳисобга олганда)нинг ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – шаҳар ва туман ҳокими қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида;

етти нафаргача шахслар (шу жумладан, еттинчи шахсни ҳисобга олганда)нинг ҳаётига ёки соглигига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган тақдирда – вилоят ҳокими қарори асосида унинг ушбу соҳага мутасаддилик қиладиган ўринбосари раҳбарлигида;

саккиз нафар ёки ундан ортик шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига зиён етган ёхуд ҳалок бўлган такдирда – Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тегишли Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлигида тузилади.

Мутасадди ташкилотлар бахтсиз ҳодиса сабабларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда келгусида уларнинг такрорданмаслиги учун бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссиясининг таклифлари асосида аниқ чора-тадбирларни амалга оширади.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Мелиев ҳамда капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Хакимов зиммасига юклатилди.

Шарҳлар

Тошкент вилояти ҳокимининг уйида чироқ ўчди

03.03.2021, 15:43

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов хизмат уйига чироқ ўчганини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.«Суриштирсам, қарздорлик бор экан. Мендан аввал...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1