1

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 12.03.2021, 19:52
Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида тезкор ходимлар тахминий нархи 1 млрд сўмлик гиёҳвандлик ва психотроп дорилар воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.

2021 йил 3 март куни Тошкент тумани ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Тошкент тумани Бунёдкор МФЙда яшовчи 1984 й.т. М.К. ва шериги 1988 й.т. Л.А. назоратдаги аризачига «трамадол» 15 та конвалютадаги жами 150 дона таблеткаларни 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланади.

Ушланган шахслар билан ўтказилган суҳбат давомида дориларни “Маъмурхон” исмли шахсдан олганлигини аниқланади ва тадбир давом эттирилади. Тошкент туманида яшовчи М.З. ҳам 43 та конвалютадаги жами 430 дона трамадол ва 33 дона тропикомид таблеткаларни шартли харидорга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинади.

Мазкур дори воситасининг асосий манбасини аниқлаш ва жиноятга бутунлай чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, олинган маълумотга асосан, Тошкент тумани «Олтинтепа» МФЙда яшовчи 1894 й.т. А.Ж.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилади. Кўздан кечириш давомида 5 789 дона "трамадол" ва 8 640 дона "селофен" кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинади.

Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлар томонидан туну кун ўтказилган тадбир натижасида тахминий бозор нархи 1 млдр сўмга тенг бўлган жами 6 239 дона "трамадол" гиёҳвандлик дори воситаси ва 8 640 дона "селофен" ҳамда 33 дона "тропикомид" кучли таъсир қилувчи психотроп дорилар далилий ашё сифатида олиниб, беш нафар шахслар ушланади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, юқорида қайд этилган шахслар процессуал тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1