АсосийJamiyat

Урганч деҳқон бозорида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг жароҳат олишига ким сабабчи? Расмийлар муносабат билдирди

'Урганч деҳқон бозорида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг жароҳат олишига ким сабабчи? Расмийлар муносабат билдирди'ning rasmi

2021 йилнинг 9 март куни Ижтимоий тармоқларда Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир билан боғлиқ видеотасвир юзасидан  Хоразм вилояти Прокуратураси муносабат билдирди.

Жорий йил 9 март куни Ижтимоий тармоқларда Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир билан боғлиқ видеотасвир тарқалди.

Мазкур тезкор тадбир Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан 7 март куни “Урганч Марказий деҳқон бозори” АЖ ҳудудида ўтказилган бўлиб, унда фуқаро Ж.Сабиров тадбирга жалб қилинган фуқародан 1 АҚШ долларини 10 минг 400 сўмдан ҳисоблаб, 100 АҚШ долларини 1 млн 40 минг сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Тадбир давомида ходимларни кўрган Ж.Сабиров ўзини ноқонуний ҳаракатларини яшириш ва жавобгарликдан қочиш мақсадида шимининг орқа чўнтагидаги фуқародан олган 1 млн 40 минг сўм билан бирга валюта қимматликларини айрибошлашга мўлжалланган бошқа пулларни улоқтириб юбориб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан қаршилик кўрсатиб, ерга ётиб олган ва шу пайт атрофдаги ишга алоқадор бўлмаган бошқа фуқаролар воқеага аралашиб, у билан бирга фаол қаршилик кўрсатишган.

Шунингдек, тадбирда Департамент ходимлари томонидан тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб, Ж.Сабиров республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиалига олиб борилиб, шифокор кўригидан ўтказилган.

Тиббий кўрикда, Ж.Сабиров УЗИ ва рентген ёрдамида текширилганида, унинг тана аъзоларида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган (маълумотномалар илова қилинмоқда).

Лекин, унинг қорин қисмида муқаддам (ўзининг сўзи билан 2009 йилдан) тўғри ичак аъзоси кесиб ташланиб, жарроҳлик амалиёти қилинганлиги учун илиостома (ингичка ичак оғзини ташқарига чиқариш) қилинганлиги ва қабзият чиқаргич уланиш қисми қимирлаш бўлганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида Ж.Сабиров бир неча йиллардан буён Урганч марказий деҳқон бозори ҳудудида валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.  

Ҳозирда Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар