АсосийJamiyat

Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинга нима сабаб бўлди? Вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди

'Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинга нима сабаб бўлди? Вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги боғлиқ  хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

2021 йил 12 март куни соат 17:22 да Андижон шаҳар 1 кичик даҳа 1 кўп қаватли уйни 9- хонадонида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 кв.м. майдонда уй-рўзғор буюмлари ёниши ҳамда чақнаши натижасида уй эгаси М.М. 50 фоиз ва набираси 2014 йилда туғилган  М.Ж. 50 фоиз куйиш-тан жароҳати билан вилоят РШТЁИМ куйиклар бўлимига жойлаштирилган. Андижон шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига соат 17:25 да етиб бориб, 17:28 да ёнғин ўраб олинган. Воқеа жойига 4 та асосий 1 та махсус ёнғин қутқарув автомобиллари жалб этилган. Ёнғин соат 17:40 да батамом ўчирилди.  

Ёнғиндан кўп қаватли уйнинг тахминан 1200 м2 майдонда том қисми ва қўшни хонадонлар сақлаб қолинган. Ёнғинга 4 та ЁҚEлари ва 1 та АЛ-30 автонарвони жалб этилган

    Бошқа янгиликлар