АсосийDunyo

Баҳорда барча халқаро парвозлар тикланадими? Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг маълум қилишича...

'Баҳорда барча халқаро парвозлар тикланадими? Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг маълум қилишича...'ning rasmi

Баҳорда халқаро парвозларнинг тикланиши бошланади. Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) раҳбари Aлександр де Жюньяк маълум қилди. Унга кўра, Халқаро авиқатновлар жорий йилнинг иккинчи чорагида тиклана бошлаши кутилмоқда.  Такидлашича, чегаралар очилганидан сўнг туристлар сони кескин ўсиши мумкин.  

«Биз, эҳтимол, шу йилнинг май ёки июнь ойларидан кейин авиақатновлардаги ўзгаришларни кўрамиз, — деди у. Ҳозирда, уюшма томонидан Travel Pass мобил иловаси ишлаб чиқилди. Унда йўловчининг эмланганлиги ва коронавирус инфекциясини текшириш натижаларини кўрса бўлади.

Уюшманинг сўнгги маълумотларига кўра, январь ойида дунёда йўловчиларни ҳаво транспорти орқали ташиш ҳажми 2019 йилнинг шу ойига нисбатан 72 фоизга, халқаро юклар ташиш ҳажми эса 85,6 фоизга камайди.

    Бошқа янгиликлар