1

Сурхондарёда жазо муддатини ўтаётган шахс такрор жиноят содир этди

ЖИНОЯТ 13.03.2021, 10:25
Сурхондарёда жазо муддатини ўтаётган шахс такрор жиноят содир этди

Денов туманида 2021 йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 16:00ларда, Денов тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи, Х.Р. туманнинг “Тотувлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Савлат” ошхонасида “Ўзгариш” маҳалласида яшовчи, Н.А.га тегишли “Redmi note 7” русумли телефонини, унинг ғилофи ичида бўлган 500 АҚШ доллари ва ҳайдовчилик гувоҳномасини уни алдаб олиб, ўз манфаати учун ишлатиш мақсадида қочиб кетган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 7 март куни Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суриштирув ишлари давомида фуқаро Х.Р. муқаддам 3 маротаба Жиноят кодексининг 169- ва 166-моддалари билан судланиб, ҳозирда туман ИИБ пробация ҳисобида жазо муддатини ўтаётганлиги, ушбу фуқаро томонидан бир неча маротаба ўғирлик ва талончилик жиноятларини содир этганлиги маълум бўлади.

Фуқаро Х.Р. илгари қилган ноқонуний қилмишлари учун жавобгарликка тортилиб ҳам ўз келажаги учун тўғри йўлни танлаш ўрнига такрор жиноят содир этганлиги ачинарли ҳол эмасмикан!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1