АсосийDunyo

АҚШда Xiaomi'га қўйилган таъқиқ бекор қилинди. Компанияга қўйилган айбловлар асоссиз деб топилди

'АҚШда Xiaomi'га қўйилган таъқиқ бекор қилинди. Компанияга қўйилган айбловлар асоссиз деб топилди'ning rasmi

Январ ойида, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп даврида Пентагон Xiaomi ва бошқа 8 та Хитой компанияларини қора рўйхатга киритган эди. Aмерика расмийларининг маълумотларига кўра, бу компаниялар ҳарбий-саноат комплекси ва ХХР разведка хизматлари томонидан назорат қилган. Ўрнатилган санкциялар AҚШ фуқаролари ва компаниялари томонидан ҳар қандай молиявий операцияларни тақиқлашни ўз ичига олганди. Бундан ташқари, америкалик жисмоний ва юридик шахслар Xiaomi -даги акцияларини маълум санагача сотиб юборишлари керак эди.

Бунга жавобан Хитой компаниялари қора рўйхатга арзимас ва тасдиқланмаган сабабларга асосланиб киритиш конституцияга зид эканлигини ва AҚШ расмийлари Хиаоми нинг разведка хизматлари билан алоқадорлиги тўғрисида ҳеч қандай далил келтирмаганлигини даъво қилиб, Вашингтон шаҳридаги судга мурожаат қилган эди.

12 март куни AҚШнинг округ судяси Рудолф Контрерас Пентагоннинг Xiaomi  томонидан мамлакатнинг миллий манфаатларига таҳдид солиши ҳақидаги хулосалари асоссиз деган хулосага келди. Компания ушбу қарорни мамнуният билан қабул қилди.

Маълумот учун, АҚШда Huawei компаниясига ҳам санкция ўрнатилган. 2019 йилда AҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компаниясини қора рўйхатга киритди ва уни миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилди. Трамп разведкада корпорация томонидан ишлаб чиқарилган гаджетлар фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни ХХР разведкасига тақдим этганлиги тўғрисида далиллар мавжудлигини таъкидлаганди.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар