Бухоро вилоятининг Когон туманида “К.С.” МЧЖ раҳбари Р. М. ва АТ “Халқ банки” Когон филиали мутахассиси Ш.А. олдиндан жиноий тил бириктириб, 4 нафар фуқарога ажратилган жами 43 млн сўм кредитни жамият ҳисоб рақамига ўтказиб, шунингдек 9 нафар фуқароларнинг номига уларнинг хабарисиз 172 млн сўм микроқарз расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқлангани ҳақида хабар берди Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.М. ва Ш.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.