1

Фарғоналик фуқаро хонадонидан 40.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлар ўғирлаб кетилди

ЖИНОЯТ 13.03.2021, 11:30
Фарғоналик фуқаро хонадонидан 40.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлар ўғирлаб кетилди

6 март куни Акбаробод МФЙ ҳудудида яшовчи У.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб хонадони ичида бўлган темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичида бўлган нархи 40.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1