АсосийJamiyat

Хоразм вилоятининг бир қанча ҳудудлари электр энергиясиз қолди

'Хоразм вилоятининг бир қанча ҳудудлари электр энергиясиз қолди'ning rasmi

Об-ҳаво шароитининг ноқулай келиши, жумладан, кучли шамол эсиб, қор ёғиши оқибатида Хоразм вилояти электр энергияси таъминотида жиддий узилишлар юз берди. Бу ҳақда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари”АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

13 март куни эрталабдан вилоятнинг кўплаб шаҳар ва туманлари электр энергиясисиз қолди. Давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари иш фаолияти тўхтади. Йўлларда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати билан боғлиқ муаммолар кўпайди. Светофорларнинг ишламай қолиши оқибатида, чорраҳаларда тирбандликлар юзага келди.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабарига кўра, электр таъминотидаги узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити оқибатида юзага келган авариялар билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда тезкор ишчи гуруҳлар жалб қилиниб, аварияларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар