АсосийJamiyat

Ургутда янги масжид фойдаланишга топширилди

'Ургутда янги масжид фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Уpгут туманида туманнинг Мерганча маҳалласида бунёд этилган масжиднинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Мазкур масжиднинг майдони 1,06 гектарни ташкил этади. Масжид икки қаватдан иборат бўлиб, 8 мингга яқин намозхонни сиғдира олади. Масжиднинг ўртасида 36 метр баландликда гумбаз қилинган. Тўрт бурчагида 40 метр баландликдаги тўртта минора қурилган.

Бу ерда замонавий таҳоратхона, имом хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга 2 қаватли маъмурий бино ҳам мавжуд.

Тўлқин Сиддиқов.

    Бошқа янгиликлар