14 январь куни 37 ёшли Санжар О., Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича 32 ёшли Хушвақт Д.,га ўзини ҳимоячи деб таништириб, “тергов даврида ҳуқуқларингни ҳимоя қиламан, айбсиз қилиб олиб чиқиб кетаман” деб ваъда бериб, Гулистон шаҳри “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудида жойлашган авто вокзалда жами 5.000 АҚШ доллар пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Санжар О., нинг адвокатлик лицензияси йўқлиги, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суд процесси жараёни бўлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Санжар О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)нинг тегишли қисм ва бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.






