АсосийJamiyat

Андижондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш юзасидан Бош прокуратура маълумот берди

'Андижондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш юзасидан Бош прокуратура маълумот берди'ning rasmi

Аввалроқ, Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумотлар тақдим этди.

Аниқланишича, 2021 йил 12 март куни соат 17:22 ларда Андижон шаҳар «1-сон» МФЙ, 2-кичик даҳа, Фурқат кўчаси, 24-уй 9-хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Оқибатда, хонадонда бўлган аёл ва вояга етмаган қиз тана куйиши ҳамда қўшни хонадонда яшовчи вояга етмаган бола чақнаш тўлқинидан йиқилиб, кўкрак қисмидан тан-жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Жабрланганларнинг олган тан-жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мутахассислар томонидан чақнаш сабаблари, шунингдек келтирилган зарарларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

    Бошқа янгиликлар