1

Фарғонада қонунни бузган "домла" профилактика инспекторига пора таклиф қилди

ЖИНОЯТ 13.03.2021, 19:59
Теглар: ИИБ
Фарғонада қонунни бузган "домла" профилактика инспекторига пора таклиф қилди

Жорий йилнинг 04 март куни фуқаро С.З Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.га мурожаат қилиб, ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқиганлиги сабабли ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Фуқаро С.З.га Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Қува тумани ИИБ ходимлари  билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.З. Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.нинг хизмат хонасида келишилган пуллардан 1.200.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува тумани прокуратурасига юборилди.

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Андижонда зўравонлар йигитни ечинтириб видеога олишди

31.08.2022, 18:40

Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1