Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, жойларда “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Маҳалла” фонди матбуот хизматига таяниб хабар беришича, умумхалқ ҳашари давомида 8 ярим миллионга яқин аҳоли иштирок этди. 17 минг гектарга яқин ер-майдонлари ободонлаштирилиб, 12 минг километрга яқин ариқ ва лотоклар тозаланди. 9000 дан ортиқ қабристон ва 650га яқин зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Хайрия ҳашари давомида 8 миллиондан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мурувват ёрдамлари кўрсатилади. Жумладан, 13 мингга яқин кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. 5 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирланади.