Сирдарё вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё шаҳрида яшовчи, ўз фарзандини пулламоқчи бўлган онанинг кирдикори фош этилди.
Аёл асли Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. Оилали, уч нафар фарзанднинг онаси, вақтинча ишсиз. Ҳозирда Сирдарё шаҳрида яшайди. У 2020 йил декабрда туғилган ўғил фарзандини 3 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлгани ҳақида хабар келиб тушади. Тезкор тадбир давомида аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан қўлга олинди. 3 ойлик гўдак эса болалар уйига топширилди.
Аёл бу айбини болани боқишга шароити йўқлиги, уни асрамоқчи бўлган бефарзанд оила унга яхши қарашига ишонгани билан изоҳлади.






