Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага кўра, бугун 14-март куни эрта тонг билан Сирдарё туманида кўп қаватли уй-жойлар олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланган.
Видеолавҳага остида битилган изоҳларга кўра, савдо дўкони учун кўплаб дарахтлар кесиб ташланган.
Сирдарё телегарм каналининг маълум қилишича, жорий йилнинг 7-март куни ҳам Сирдарё тумани 2-умумтаълим мактаби боғидаги 20 тупдан зиёд кўп йиллик мевали дарахтлар аёвсиз кесиб ташланганди.
Ўшанда Сирдарё тумани "Тараққиёт" маҳалласи 2-мактаб боғидаги мевали 20 та дарахтлар ва бир қанча теракларни маҳалла идорасини қуриш учун ҳеч иккиланмасдан кесиб ташлангани айтилган.
Айтилишича, видеолавҳаларга мутасаддилар томонидан ҳеч қандай эътибор қаратилмаган.