"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, 13 мартдан 14 мартга ўтар кечаси вилоятимизнинг турли ҳудудларида об-ҳаво шароитининг ноқулай келиши, жумладан, кучли шамол эсиб, ёмғир, баъзи ҳудудларда қор ёғиши оқибатида Чироқчи, Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Ғузор, Деҳқонобод, Яккабоғ, Қамаши ва Қарши туманининг айрим ҳудудлари электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
Айтилишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр таъминотида юзага келган ноқулайликларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этиш учун электр таъминоти корхоналари тезкор чиқиш бригадалари ҳамда вилоят электр тармоқларининг алоқадор барча хизматлари томонидан чоралар кўрилмоқда.






