15-мартдан бошлаб Туркияга кирувчи фуқаролар https://register.health.gov.tr/ сайтида сўровномани тўлдиришлари ҳамда қоғозга чоп этишлари ёки мобил телефонга юклаб олишлари зарур. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар берди.
Мазкур шакл Туркияга парвозга қадар камида 72 соат ичида тўлдирилган бўлиши лозим.
Ушбу шакл Туркияга киришда йўловчилар томонидан HK саҳнида ва паспорт назорати устуни олдида тўлдириладиган шаклларнинг ўрнини босади.
Шаклни тўлдириш фақат Туркияга кирувчи йўловчилардан талаб этилади, транзит йўловчилардан талаб этилмайди.
Туркия ҳукуматининг мазкур талаби бажарилмаса, йўловчилар Истанбул қатновларига қўйилмайди.






