АсосийJamiyat

Электротехника саноатини ривожлантиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

'Электротехника саноатини ривожлантиришда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ушбу соҳага ҳам бир қатор имкониятлар берилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул ХЎЖАМҚУЛОВ маълум қилди.

Қарорга мувофиқ республикамизда янги турдаги замонавий электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, тармоқнинг инвестициявий ва экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур ҳужжатда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини жорий йилда 55 минг тоннага, 2022 йилда 70 минг тоннага етказиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини шу йилда 15 триллион сўмгача, 2022 йилда 19 триллион сўмгача ошириш, маҳсулотлар экспорти ҳажмини 2021 йилда 450 миллион АҚШ доллари, 2022 йилда 600 миллион АҚШ доллари миқдорида таъминлаш, тармоқдаги иш ўринлари сонини 2021 йилда 27 мингтага, 2022 йилда 34 мингтага етказиш назарда тутилмоқда.

Бошқа янгиликлар