1

Қува туманида ноқонуний никоҳ ўқиган “Домла” профилактика инспекторига пора таклиф қилди

ЖИНОЯТ 15.03.2021, 08:48
Қува туманида ноқонуний никоҳ ўқиган “Домла” профилактика инспекторига пора таклиф қилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида профилактика инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс ушланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 4 март куни фуқаро С.З. Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.га мурожаат қилиб, ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқиганлиги сабабли ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 2 миллион сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Инспектор С.З.ни пора бериш жиноят эканлиги ва жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантириб, бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамай, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Бош прокуратури ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Қува тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида С.З. Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.нинг хизмат хонасида келишилган пуллардан 1 миллион 200 минг сўмни пора тариқасида берган вақтида ушланган. Пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува тумани прокуратурасига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1