“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Сергели ва Олмазор туманларининг газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели туманида соат 10:00дан 16:00 гача: - "Дарё бўйи" МФЙда;
Олмазор туманида соат 11:00дан 16:00гача - Чимбой МФЙда,
- Зиё МФЙда.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.