АсосийSport

Мамлакатимизда илк бор парақиличбозлик бўйича чемпионат бўлиб ўтди

'Мамлакатимизда илк бор парақиличбозлик бўйича чемпионат бўлиб ўтди'ning rasmi

Барчамизга маълумки сўнги йилларда барча соҳада бўлгани каби спорт соҳасида ҳам бир қатор ўзгаришлар ва эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича кўплаб спорт мусобақалари ва спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар эса бу йўлда дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ҳақда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Барча ҳудудларда бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам спорт мусобақалари ва тадбирлари доимий ўтказиб келинади. Шундай спорт мусобақаларидан бири жорий йилнинг 13-14 март кунлари қиличбозлик бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Бу галги мусобақа аввалгиларидан фарқли ўлароқ қиличбозлик вa парақиличбозлик тури бўйича сабля вa шпага йўналишида ўтказилди. Эътиборли жиҳати нафақат Тошкент вилояти балки, республикамиз бўйлаб ҳам парақиличбозлик бўйича мусобақа ташкил этилмаган.

Мусобақада вилоятдаги мавжуд Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи ҳамда алоҳида бўлимларда машғулот олиб бораётган 100 дан ортиқ спортчилар икки кун давомида баҳс олиб боришди.

Чемпионат якунига кўра, ғолиб вa совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

    Бошқа янгиликлар