АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманидан:
«Ушбу қонунбузилиш ҳолатларининг 317 таси дори-дармон ва биологик фаол қўшимчалар, 99 таси алкоголь маҳсулотлари, 67 таси тамаки маҳсулотлари, 30 таси туризм соҳаси, 60 таси бошқа товарлар рекламасига тўғри келади. Бундан ташқари, ҳудудий ОАВ ва ташқи реклама объектларида қонун талабларига зид равишда 3874 та реклама жойлаштирилгани аниқланган.
Камчиликлар аниқланган 9749 та ҳолатни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.
Намуна сифатида олинган 88 номдаги маҳсулотнинг экспертиза натижасида 28 та маҳсулот норматив-техник ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги аниқланди ва тегишли чора кўриш учун ваколатли органларга («Ўзстандарт» агентлиги ва Санитария-эмидемиология хизмати) юборилди.
Республика ҳудудларидаги 1879 та чакана савдо дўкони ва бозорларда ўтказилган кузатувларда 36 та ҳолатда қалбаки «Роллтон» маҳсулоти сотилаётгани аниқланган ҳамда 698 млн сўмлик сифатсиз маҳсулот сотилишига чек қўйилган».