АсосийJamiyat

264 та дорихона дориларни қиммат нархда сотиб, истеъмолчилардан ортиқча 21 млн сўм олган

'264 та дорихона дориларни қиммат нархда сотиб, истеъмолчилардан ортиқча 21 млн сўм олган'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши кураш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

«264 та дорихонада ўтказилган текшириш ва ўрганишларда дори воситаларини қиммат нархда сотилганлиги ҳисобига истеъмолчилардан 21 млн сўмлик маблағлар ортиқча олингани аниқланди.

55 та ҳолатда устамаларни ошириш (20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилгани), 23 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган ва сифатсиз маҳсулот сотиш, 84 та ҳолатда кирим ҳужжатисиз дори воситаларини сотиш, лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланган, лицензия шартларини қўпол равишда бузгани учун 56 та ҳолат бўйича ҳужжатлар лицензияловчи органга юборилган.

Дори-дармон нархлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида телеграмда @dorinarx_bot махсус ахборот тизими ишга туширилди».

    Бошқа янгиликлар