АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда маҳкум ишламаслик учун қамоқхона ходимига пора бераётганида ушланди

'Қорақалпоғистонда маҳкум ишламаслик учун қамоқхона ходимига пора бераётганида ушланди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ 27-сонли колониясида олдин жиноят содир этиб жазо муддатини ўтаётган маҳкум Р.Қ. Колония бошлиғининг ўринбосари майор К.Бекмуратовга шартнома объектларига ишга жалб қилмаслик эвазига 200.000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Ҳолат юзасидан колония бошлиғининг ўринбосари майор К.Бекмуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур билдиргига асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ва Қўнғирот тумани прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида маҳкум Р.Қ. колония бошлиғининг ўринбосари майор К.Бекмуратовнинг хизмат хонасида 200.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирот тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар