АсосийJamiyat

Самарқандда 4 метрли чуқурга аёл тушиб кетди

'Самарқандда 4 метрли чуқурга аёл тушиб кетди'ning rasmi

Самарқандда аёл чуқурга тушиб кетди: қутқарув ишлари муваффақиятли ўтди. Ҳодиса куни кеча, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрининг Гургли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. Бир кун олдин уй егаси 4 метрли чуқур қазган, аммо бу чуқурнинг оғзини ёпиш чораларини кўрмаган. Шу орада боғ томон йўл олган 52 ёшли Н.Т. исмли уй бекаси чуқурни кўрмай қолиб, унга тушиб кетган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилишган. Бир неча дақиқа давом етган қутқарув жараёнлари натижасида фуқаро чуқурдан олиб чиқилди. 

Уй бекасининг воқеа сабабли қўрқиб кетганлигини ҳисобга олмаганда, у жиддий жароҳат олмаган ва шу сабабли тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинмаган.

Бошқа янгиликлар