АсосийЖАМИЯТ

16 мартдан бошлаб Тошкентдаги бир қанча йўллар ёпилади. Сабаби...

Тошкент шаҳрида йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 8:00...

'16 мартдан бошлаб Тошкентдаги бир қанча йўллар ёпилади. Сабаби...'ning rasmi

Тошкент шаҳрида йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 8:00 дан бир ой давомида Юнусобод туманидаги айрим йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Ёпиладиган йўллар:

1) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;

2) Амир Темур шоҳ кўчаси яқинидаги қайтиш йўли;

3) Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳ кўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми.

    Бошқа янгиликлар