1

Ласеттининг ғилдирагига ноқонуний моддаларни яширган шахслар фаолияти фош этилди

ЖИНОЯТ 15.03.2021, 20:11
Ласеттининг ғилдирагига ноқонуний моддаларни яширган шахслар фаолияти фош этилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси автомашина ғилдираги ичига ноқонуний товарларни яшириб олиб кирмоқчи бўлган шахсларнинг жиноий ҳаракатини фош этди. Бу ҳақда Давлат Божхона Қўмитаси маълум қилди.

 “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Ю.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида автомашина салон қисмига ва юкхонасидаги қўшимча ғилдираги ичига усталик билан жойланган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган 5 дона 5 литр ҳажмли целлофан пакетларда жами 25 литр спиртли ичимликлар ва 32 дона 14,4 литр алкоголли энергетик ичимликлар яширилганлиги аниқланди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда мазкур пост орқали Ўзбекистонга кириш учун ҳаракатланган фуқаро Ю.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ҳам божхона назоратидан ўтказилганида, машинада божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган автотранспорт воситасининг олди эшиклари орасига ва юкхонаси ичига яширилган 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1